Линклар

Афғонистон расмийларининг хабар беришича, Қундуз вилоятида жанггарилар ўзларига ҳақ тўлашни истамаган камида 20 одамни ўлдирган.

11 август куни Қундузда ҳукумат кучлари ўтказган амалиёт пайтида жанггарилардан 16 киши ҳалок бўлган. Душанба куни мамлакат бўйлаб жанггариларга қарши 17 та ҳарбий амалиёт ўтказилган.

Бадахшонда вилоят ҳокими ва маҳаллий тузилмаларнинг икки раҳбари Толибон пистирмасига дуч келган. Бир соатлик отишма пайтида икки афғон ҳарбийси яраланган. Амалдорларга зиён етмаган.

XS
SM
MD
LG