Линклар

logo-print

АҚШ Ироқ шимолидаги исломчилар билан курашиш учун курд кучларига қурол етказиб беришни бошлади. Бу ҳақда Озодлик радиоси рус хизмати маълумот тарқатди.

11 август куни ўз номи сир қолишини истаган америкалик амалдорларга таняиб тарқатилган хабарларга қараганда, ҳозирча ёрдам автоматлар ва ўқ-дорилар билан чекланган.

Қурол таъминоти курд ҳарбийлари “Ироқ ва Шом Исломий давлати” гуруҳига қарши мухтор Курд вилоятида жанглар олиб бораётган бир вақтга тўғри келмоқда.

Аввалроқ АҚШ президенти Барак Обама мазкур гуруҳ жанггариларига қарши ҳаводан ҳужум қилишга рухсат берган эди. Бунинг натижасида 10 август куни курд кучлари Ироқ шимолидаги иккита шаҳарда назоратни ўз қўлига олишга муваффақ бўлган.

XS
SM
MD
LG