Линклар

logo-print

Россия Украинага 280та юк машинасида гуманитар ёрдамни жўнатди.

Россиядаги ахборот агентликлари хабарига кўра, юк машиналари карвони 12 август куни эрталаб Москва вилоятидан жўнаб кетган.

Москва вилояти маъмуриятига кўра, гуманитар ёрдам озиқ-овқат маҳсулотлари, тиббий дорилар ва ускуналар, кўрпа-тўшак, электр ишлаб чиқарадиган кичик ҳажмдаги генераторлардан иборат.

11 август куни Кремл Россия Президенти Владимир Путин Европа комиссияси Президенти Хосе Мануэл Бароззога Москва Қизил Хоч кузатувида Украинага ёрдам юклари жўнатаётганини маълум қилганини билдирган.

Украинага мўлжалланган гуманитар юклар Россия ҳарбийлари кузатувисиз манзилга етказилади.

XS
SM
MD
LG