Линклар

Обама Ироқ Бош вазири лавозимига ал-Абодий номзоди кўрсатилганини олқишлади


АҚШ Президенти Барак Обама шиа сиёсатчиси Ҳайдар ал-Абодий Ироқ Бош вазири лавозимига номзод этиб кўрсатилганини ижобий баҳолади.

Массачусеттс штатида сўзлаган Обама мухбирларга 11 август куни ал-Абодийни Ироқдаги барча гуруҳ вакилларидан иборат янги ҳукуматни имкон қадар тез фурсатда тузишга чақирганини айтди.

АҚШ раҳбари нутқи давомида Ироқнинг иқтидордаги Бош вазири Нурий ал-Маликий ҳақида ҳеч нима демади.

Ал-Маликий Ироқ Президенти Фуад Маъсумни ал-Абодийни лавозимга тайинлаш орқали мамлакат конституциясини бузганликда айблади.

Ал-Маликий 2006 йилдан бери Ироқ Бош вазири лавозимида ишлаб келаётган эди.

XS
SM
MD
LG