Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:45

Ғарбий Африкада эбола вирусидан ўлганлар 1000 кишидан ошди


Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Ғарбий Африкада эбола вирусидан ўлганлар сони 1000 кишидан ошганини билдирди.

БМТ ташкилоти 11 август куни эълон қилган маълумотга кўра, Гвинея, Либерия, Сиерра Леон ва Нигерияда эбола вируси юққан 1013 киши ўлган.

Расмийлар 1848 одамга эбола юққани тахмин қилинаётгани ёки вирус юққанини қайд қилган.

Эбола вируси юққан одамда иситма кўтарилиши, қусиш ёки қон кетиш кузатилади.

Эболага қарши лицензияланган ваксина ёки даволаш усули ишлаб чиқилмаган.

Шунга қарамай, уч нафар бемор “ZМapp” тажриба дориси ёрдамида даволанмоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўтган ҳафтада эбола вирусини халқаро миқёсдаги таҳдид деб эълон қилган.

XS
SM
MD
LG