Линклар

logo-print

Америкалик комедия қироли, таниқли Ҳолливуд актёри Робин Уильямс Калифорниядаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.

63 ёшда бўлган Уильямс ўзбек томошабинларига “Жуманжи”, “Менинг севимли энагам” каби фильмлар орқали яхши таниш.

Полиция маълумотига кўра, таниқли актёр ўзини осгани тахмин қилинмоқда.

АҚШдаги ахборот воситалари Робин Уильямс сўнгги пайтларда тушкунлик ҳолатида бўлгани ҳақида ёзди.

Робин Уильямс аввал ароқхўрликдан даволанган ва шу йил ёзида реабилитация марказида муолажани давом эттирган.

Робин Уильямс вафоти муносабати билан АҚШ Президенти Барак Обама, Уильямснинг дўсти таниқли конорежиссёр Стивен Спилберг ва бошқа кўплаб арбоблар марҳумнинг оила аъзоларига таъзия йўллади.

XS
SM
MD
LG