Линклар

Россияда беш нафар Ўзбекистон фуқароси автоҳалокат қурбони бўлди


Россиянинг Яҳудий мухтор вилоятидаги “Амур” федерал автомобил йўлида рўй берган автоҳалокатда етти киши, жумладан, беш нафар Ўзбекистон фуқароси нобуд бўлди.

Россия ИИ вазирлигининг Яҳудий мухтор вилояти бўлими маълумотига кўра, “Тойота Марк 2” русумидаги машинада Хабаровскда яшайдиган 50 ёшдаги эркак ва унинг 24 яшар қизи бўлган.

“Исузу Джемени” машинасида беш нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган.

Дастлабки текширув натижасига кўра, автоҳалокат машиналардан бирининг қарши томондан келаётган машина йўлига чиққани натижасида рўй берган.

Ҳозирда полиция ходимлари фожиа тафсилотини ўрганмоқда.

XS
SM
MD
LG