Линклар

Россия президенти аннексия қилинган Қримга икки кунлик сафар қилади


Россия Президенти Владимир Путин шу ҳафтада Қримга сафар қилади.

13-14 август кунларига белгиланган сафар чоғида Путин хавфсизлик хизматининг юқори лавозимли раҳбарлари, ҳукумат ва парламент аъзолари билан учрашади.

Россия раҳбари 13 август куни Севастопол шаҳрида бўладиган Хавфсизлик кенгаши йиғилишига раислик қилиши кутилмоқда.

14 август куни президент Путин Давлат думаси аъзолари ва федерал вазирлар билан ички масалалар, жумладан, “Қримга оид масалалар”ни муҳокама қилиши режаланган.

Жорий йил март ойида Россия Қримни аннексия қилгани ва Украина шарқидаги айирмачиларни қўллаб-қувватлаётгани сабабли АҚШ ва Европа Иттифоқи Россияга қарши санкциялар жорий қилган.

Путиннинг Қримга сафари чоғида унга Бош вазир Дмитрий Медведев ва Давлат Думаси спикери Сергей Наришкин ҳамроҳлик қилади.

XS
SM
MD
LG