Линклар

Киев Россиянинг гуманитар ёрдами Украинага киритмаслигидан огоҳлантирди


Киев раҳбарияти Россия жўнатган гуманитар ёрдам мамлакат шарқига киритилмаслигини билдирди.

Россия 300 га яқин юк машинасига ортилган гуманитар ёрдам ҳақида халқаро ташкилотларга маълумот бермагани расмий Киевни шунга ундади.

Айни пайтда Ғарбда гуманитар ёрдам баҳона Россия Украина шарқига қўшин киритиши мумкин, деган хавотир кучаймоқда.

Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши матбуот котиби Андрей Лисенко Халқаро Қизил Хоч ташкилоти маъқулламагунича гуманитар ёрдам мамлакатга киритилмаслигини таъкидлади.

Украина президенти маъмурияти бошлиғи ўринбосари Валерий Чалий агар гуманитар ёрдам Россия ҳарбийлари ёки Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аъзолари кузатувида келса, Украина ҳудудига киритилмаслигини айтди.

XS
SM
MD
LG