Линклар

ТАЛКОни портлатишга уринганликда айбланган ўзбеклар қамалди


Тожикистон олий суди ТАЛКО алюминий заводида террор амалиёти амалга оширишни режалаганликда айбдор деб топилган етти шахсни 18 йилдан 22 йилгача бўлган муддатларга қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Суд эълон қилган баёнотга кўра, улар “қўпорувчилик, ҳукуматни ҳокимиятдан ағдаришга уринганлик, экстремистик гуруҳ тузганлик, терроризм, ноқонуний равишда қуролларга эга бўлганлик ва бошқа айбловлар” бўйича айбдор деб топилган.

Судланувчилар ўзларига қўйилган айбловлар асоссиз эканини таъкидлаб, уни рад қилган.

Озодликдан маҳрум қилинганлар алюминий заводи жойлашган ҳудудда яшайдиган этник ўзбеклардир.

Улардан камида бир нафари ТАЛКО заводининг ишчиси бўлган. Тожикистон милицияси уларни жорий йил апрель ойида ҳибсга олган.

Қарийб 10 минг одам ишлайдиган ТАЛКО алюминий заводи Тожикистондаги энг йирик ишлаб чиқариш корхоналардан бири ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG