Линклар

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат Тест маркази билан Click компанияси ўртасида эришилган келишувга кўра, абитуриентлар кириш имтиҳонларининг натижаларини SMS орқали олишлари мумкин.

Тест маркази маълумотига кўра, вилоятлардан келиб Тошкент олийгоҳларида тест синовларини топширган абитуриентлар пойтахтга келиб ўтирмасдан Click тизими орқали 1500 сўм эвазига имтиҳон натижасини билишлари мумкин.

Бунинг учун абитуриент USSD-менюсида (*880#) очилган “DTM 2014” бўлимига кириб, ўзининг рақамини киритиши лозим. Абитуриентнинг тест натижалари Тест марказидан олиниб, кейин автоматик равишда SMS орқали юборилади. SMS нархи- 1500 сўм Click фойдаланувчисининг пластик карточкасидан ечиб олинади.

CLICK тизими – бу мобил банкинг тизими бўлиб, жисмоний шахсларга мобил телефон орқали ёки Интернет орқали пул маблағларини ўтказиш имкониятини беради.

XS
SM
MD
LG