Линклар

Россияда яна бир сайёҳлик фирмаси фаолиятини тўхтатди


Исроилда дам олаётган россиялик сайёҳлар

Исроилда дам олаётган россиялик сайёҳлар

Россия рублининг қадрсизланиши ва сиёсий бўҳрон натижасида “Сургуткурорт” сайёҳлик фирмаси ҳам ўз фаолиятини тўхтатишини эълон қилди.

Компания сайтидаги эълонда “Туристлар олдидаги масъулиятни бажариш имконияти йўқлиги” айтилади.

2005 йилда ташкил қилинган “Сургуткурорт” компанияси Чехия, Словения, Словакия, Миср, Туркия, Таиланд ва Россиядаги курортларга сайёҳларни жўнатиш билан шуғулланиб келган.

Жорий ойда Россиядаги ўнлаб сайёҳлик фирмалари “валюта курси ошиб кетиши ва сиёсий вазият ёмонлашгани” сабаб фаолиятини тўхтатишини маълум қилди.

Булар орасида "Нева", "Роза ветров Мир", "Экспо-тур", "Идеал-тур", "Лабиринт", "ИнтАэр" ва "Нордик стар" каби йирик сайёҳлик фирмалари бор.

Турфирмалар фаолиятини тўхтатиши натижасида ўн минглаб россиялик сайёҳлар хориж давлатларида мушкул вазиятда қолишди. Биргина "Лабиринт" сайёҳлик ширкати фаолиятини тўхтатиши оқибатида 25 минг россиялик чет давлатларда қолиб кетгани хабар қилинди.

Сайёҳлик ширкатлари Украина бобидаги сиёсати туфайли Россия ички ва ташқи сиёсатида юз тутган таназзулни турфирмаларнинг ёпилишига сабаб қилиб келтирмоқда.

Айни пайтда россияликлар сайёҳлик фирмалари ёпилганига норозилик билдирмоқда.

XS
SM
MD
LG