Линклар

Қозоғистоннинг Олмаота вилояти ҳудудида содир бўлган тўқнашув қозоқ чегарачилари билан уч қирғизистонлик ўртасида келиб чиққан.

Қирғизистонликлар қозоқ чегарачиларининг огоҳлантирув ўқига қарши ов милтиқларидан ўқ узган.

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси хабарига кўра, икки ўртадаги отишмада қурбонлар ва жароҳатланганлар бўлмаган.

Ҳозирда қирғизистонликлардан икки нафари ҳибсга олинган, бири эса қочиб, яширинган.

9 август куни қирғиз- тожик чегарасида ҳам отишма содир бўлган ва ушбу тўқнашувда Қирғизистоннинг бир фуқароси ҳалок бўлди ва икки одам яраланди.

Қирғизистон чегара хизмати маълумотига кўра, Тожикистон ҳудудига ноқонуний ўтиб ов қилаётган қирғизистонлик уч нафар овчи тожик чегарачилари билан отишмага киришган. Отишмадан сўнг Қирғизистоннинг икки фуқароси қўлга олинган, улар Тожикистоннинг Жергетал туманидаги ҳибсхонада сақланмоқда.

Ҳалок бўлган овчининг жасади Қирғизистонга қайтарилган. Воқеа юзасидан икки давлат чегара хизматлари текширув олиб бормоқда.

XS
SM
MD
LG