Линклар

logo-print

Ўзбекистон Фанлар академиясининг тугатилган Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳузуридаги Шарқ қўлёзмалари марказига айлантирилди.

Марказий Осиё янгиликлар хизматининг 13 август куни хабар беришича, бу борада Ўзбекистон Президентининг Фармони эълон қилинган. Президент Фармонида Шарқ қўлёзмалари маркази кутубхонаси учун янги бино барпо этилиши қайд этилган.

Шарқ қўлёзмалари маркази қадимий қўлёзмалар ва шарқ тилларидаги тарихий ҳужжатларнинг сақланишини, тизимлаштирилиши ва қайта тикланишини таъминлаш, Ўзбекистонда сақланаётган ноёб қўлёзмаларнинг электрон базасини ташкил этиш ва юритиш, ёзма ёдгорликларни чуқур тизимли ўрганишни ва уларнинг илмий тавсифларини тузиш билан шуғулланади.

XS
SM
MD
LG