Линклар

logo-print

“Ўзнефтмаҳсулот” мамлакатда бензин тақчиллиги мавжудлигини инкор этди


“Ўзнефтмаҳсулот” ўзининг расмий баёнотида Ўзбекистон ёнилғи қуйиш шаҳобчаларида бензин таъминоти масаласида шов-шув кўтармасилкка чақирди.

Бу ҳақда 13 август куни Ўзбекистондаги Интернет нашрлар хабар тарқатди. Нашрларнинг “Ўзнефтмаҳсулот” баёнотига таяниб хабар беришича, Тошкент ва бошқа шаҳарлардаги енилғи қуйиш шаҳобчаларида бензин олиш учун навбатларнинг кўпайгани республика аҳолисининг ташвиш ва тушунмовчилигига сабаб бўлмоқда. “Ўзнефтмаҳсулот” “ёнилғи мойлаш маҳсулотлари нархининг кўтарилиши тўғрисидаги гаплар асоссиз”эканини таъкидлаган.

Матбуот хабарларида “Ўзнефтмаҳсулот” бутун масъулиятни ўз зиммасига олган ҳолда мамлакатда бензин тақчилиги йўқлиги ҳақида баёнот берган.

13 август куни Озодлик радиоси Хоразм вилоятида 6 кун бензин бўлмагани ва чоршанба куни вилоятга атига 70 тонна бензин берилгани ҳақида хабар тарқатган эди.

XS
SM
MD
LG