Линклар

Ғазо юзасидан сулҳ битими 72 соатга узайтирлиди


Ғазода уйини тарк этаётган фаластинлик оила.

Ғазода уйини тарк этаётган фаластинлик оила.

Исроил ва ҲАМАС 14 августда якунланиши керак бўлган сулҳ битимини яна 72 соатга чўзиш ҳақида келишиб олди.

Қоҳирада ўтаётган Исроил ва ҲАМАС музокараларида ўртамчилик қилаётган Миср вакилининг айтишича, Ғазо минтақасидаги вазиятни барқарорлаштириш масаласида томонлар ҳалигача муросага кела олмаган.

14 августгача эълон қилинган сулҳ битими муддати якунланишидан олдин Исроил полицияси Ғазодан Исроилга ракета отилганини маълум қилган. Исроил мудофаа вазири Моше Яалон эса сешанба куни қуролли кучларга жангларни давом эттиришга тайёр туришлари ҳақида кўрсатма берган.

ҲАМАС Исроил ва Миср Ғазо минтақасини денгиздан қамал қилишни тўхтатишини талаб қилмоқда. Исроил эса Ғазо қамали очилса ҲАМАС қўшимча қуроллар сотиб олиш имкониятига эга бўлишидан ташвиш билдириб, бу талабга қарши чиқмоқда.

XS
SM
MD
LG