Линклар

logo-print

Россия Презденти Владимир Путин 14 август куни Қримда Россия Давлат Думаси депутатлари ва вазирлар билан “асосий ички муаммоларини” муҳокама қилади.

Президент матбуот хизматининг билдиришича, 13 август куни Путин Севастополда Россия Хавфсизлик кенгашининг навбатдаги мажлисини ўтказган.

Қўшма Штатлар ва Европа Иттифоқи Украина таркибида бўлган Қрим шу йилнинг мартида Россияга қўшиб олингач, Москвани Украина шарқидаги айирмачиларга кўмак кўрсатаётганликда айблаб, Россияга нисбатан бир қатор санкцияларни жорий этган эди.

Бош вазир Дмитрий Медведев ва Дума раиси Сергей Наришкин ҳам Путин билан биргаликда Қримга келган.

XS
SM
MD
LG