Линклар

Россиянинг гуманитар ёрдами юкланган 280 КамАз машинасидан иборат карвон Украина ҳукуматининг ёрдам мамлакатга киритилмаслиги тўғрисидаги баёнотига қарамай, украин чегараларига яқинлашмоқда.

Украина Бош вазири Арсений Яценюк 13 август куни Россияни цинизмда айблади ва Украина гуманитар ёрдамни фақат Халқаро Қизил Хоч қўмитасидан қабул қилиб олишини айтди.

Россия эса карвон йўналиши Киев билан келишилганини ва чегарадан ўтилгач карвон Халқаро Қизил Хоч кузатувида бўлишини айтмоқда. Қизил Хоч эса карвон ҳақида тўла маълумотга эга эмаслигини билдирган.

Украина ва ғарб расмийлари Россия гуманитар ёрдам кўрсатиш баҳонасида Украина шарқидаги россияпараст айирмачиларга қўшимча кучлар билан ёрдам бериши мумкинлигидан хавотир билдирган.

XS
SM
MD
LG