Линклар

АҚШ Синжара тоғидаги қочқинлар аҳволи нисбатан яхши эканини билдирди


Қўшма Штатлар Ироқнинг Синжара тоғида қочқинлар сони таҳмин қилинганидан озлиги муносабати билан уларни қутқариш амалиётига эҳтиёж бўлмаслиги мумкинлигини билдирди.

Пентагон баёнотида айтилишича, Синжара тоғига 13 август куни борган АҚШ вакиллари қочқинлар сони бир неча минг кишидан ошмаслигига ва улар нисбатан яхши шароитда яшаётганига гувоҳ бўлган. Бундан аввал тоғдаги қочқин язидийлар ва насронийлар сони бир неча ўн минг киши, деб айтилиб келинаётган эди.

АҚШ Мудофаа вазири Чак Хейгл Синжара тоғидаги қочқинларга сув ва озиқ овқат самолётларда етказиб берилаётганини айтди.

Ироқлик язидийлар ва насронийлар Ироқ ва Шом исломий давлати гуруҳи бир қатор шаҳарларни босиб олгач, уйларини ташлаб қочишга мажбур бўлган.

XS
SM
MD
LG