Линклар

logo-print

Россия Бош вазири Дмитрий Медведевнинг Twitterдаги номаълум хакерлар бузган расмий микроблоги улар қолдирган гўёки Медведевнинг хабарларидан тозаланди.

Россия президенти матбуот хизмати раҳбари Дмитрий Песков бош вазирнинг Твиттердаги аккаунтидаги хабарлар хакерлар иши эканини тасдиқлади.

МедведевнингTwitterдаги расмий микроблогида пайшанба, 14 август куни эрталаб “Истеъфога кетяпман. Ҳукумат ҳатти-ҳаракатлари учун уялаяпман. Кечиринг”, деган хабар пайдо бўлди.

Москва вақти билан соат 10:13 да пайдо бўлган бу твит ортидан икки дақиқа ўтиб “Эркин фотограф бўламан. Буни анчадан буён орзу қилиб келардим” ёзувлари пайдо бўлди.

Твиттердаги ёзувлар пайдо бўлишидан кўп ўтмай “Интерфакс” агентлиги Россия ҳукумати матбуот марказига таяниб, Бош вазир Дмитрий Медведев аккаунтидаги сўнгги хабарлар дезинформация эканлиги тўғрисида хабар қилди.

Россия Бош вазири Дмитрий Медведев Интернетдан фаол фойдаланади. Twitter дан ташқари ВКонтакте, Facebook, Instagram ижтимоий тармоқларида унинг аккаунтлари ва YouTube хостингида видеоблоги мавжуд.

XS
SM
MD
LG