Линклар

Киевда люстрация тўғрисидаги қонун қабул қилинишини талаб қилмоқдалар


Киевда, Украина парламенти – Верховная Рада биноси олдида мингдан ортиқ намойишчи люстрация тўғрисидаги қонуннинг қабул қилинишини талаб қилмоқда.

Бир қатор партиялар ва ҳаракатлар вакиллари бўлган намойишчилар қўлларида “Мен эркин мамлакатда яшашни истайман, Сенчи?”, “Украина сендан бошланади”, деган хитобномаларни кўриш мумкин.

Парламент биносини пикет қилаётган намойишчилар бино олдидан ўтувчи Грушевский кўчасини тўсиб қўйган. Улар люстрация тўғрисидаги қонун қабул қилинмагунича депутатларни Рада биносидан чиқармасликларини айтмоқда.

Пикетчилар билан боғлиқ вазиятни 400 га яқин милиция ходими назорат қилмоқда.

Люстрация собиқ режим билан боғлиқ бўлган шахсларнинг жорий ҳокимият идораларига ишга қабул қилинишини тақиқлашдир.

XS
SM
MD
LG