Линклар

logo-print

Тошкентдаги АЁҚШда автомашина ёниб кетди


Тошкент шаҳри, Олмазор туманидаги “Мирҳосил” автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида 14 август куни эрталаб ГАЗ-24 автомобили ёниб кетди.

Воқеа гувоҳларининг айтишича, одамлар ёниб турган машинани бензин қуйиш аппарати олдидан итариб узоқлаштиришга ҳаракат қилган.

Автомобилнинг ёнишига унинг мотор қисмидаги қисқа туташув сабаб бўлгани айтилди.

Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг ўзини таништирмаган мулозими ёнғин қисқа муддатда ўчирилганини айтар экан, ҳеч ким жароҳатланмаганини таъкидлади:

- Худога шукр, қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ. Олов машинанинг электр симлари қисқа тўқнашувидан келиб чиққан. Шохобчага ҳам катта зарар етмади, - деди мулозим.

XS
SM
MD
LG