Линклар

logo-print

Украинанинг Луганск вилоятидаги россияпараст сепаратчилар эълон қилган “Луганск халқ республикаси” раҳбари Валерий Болотов истеъфо берди.

Хабарларга қараганда, Болотов ўз қарорини олган жароҳати оқибатлари хизмат вазифаларини амалга оширишга имкон бермаслиги билан изоҳлаган.

Болотовга кўра, у ўзи эгаллаб келган мансабни “Луганск халқ республикаси”, деб аталаётган тузилманинг “Мудофаа вазири” Игорь Плотницкийга таклиф қилган.

Валерий Болотов Луганскдаги вазиятни “мураккаб” ва “гуманитар ҳалокат”га яқин, деб баҳолаган.

Ўтган ҳафтада сепаратчиларнинг яна бир тузилмаси – “Донецк халқ республикаси” бош вазири Александр Бородай истеъфо берган эди.

XS
SM
MD
LG