Линклар

Луганск 12 кундан буён чироқсиз, сувсиз ва телефонсиз яшамоқда


Луганск шаҳри харитаси

Луганск шаҳри харитаси

Украинанинг россияпараст сепаратчилар назорат қилаётган Луганск шаҳри аҳолиси 12 кундан буён электр қувватисиз, сувсиз ва алоқа воситаларисиз яшамоқда. Шаҳар кенгаши аҳолидан олинган маълумотларга таяниб, чоршанба куни шаҳарнинг шарқий қисмига берилган зарбадан “кўплаб тинч аҳоли” нобуд бўлгани тўғрисида хабар қилди.

France-Presse ахборот агентлигининг маҳаллий маъмурларга таяниб хабар қилишича, ҳужумдан 22 киши қурбон бўлган. Снарядлар автобус, магазин ва бир неча уйга теккани хабар қилинди.

Бугун Украинанинг Луганск вилоятидаги россияпараст сепаратчилар эълон қилган “Луганск халқ республикаси” раҳбари Валерий Болотов истеъфо берди.

Хабарларга қараганда, Болотов ўз қарорини олган жароҳати оқибатлари хизмат вазифаларини амалга оширишга имкон бермаслиги билан изоҳлаган.

Болотовга кўра, у ўзи эгаллаб келган мансабни “Луганск халқ республикаси”, деб аталаётган тузилманинг “Мудофаа вазири” Игорь Плотницкийга таклиф қилган.

Валерий Болотов Луганскдаги вазиятни “мураккаб” ва “гуманитар ҳалокат”га яқин, деб баҳолаган.

Ўтган ҳафтада сепаратчиларнинг яна бир тузилмаси – “Донецк халқ республикаси” бош вазири Александр Бородай истеъфо берган эди.

XS
SM
MD
LG