Линклар

Россия Украинанинг шарқида кечаётган жараёнларни диққат билан кузатмоқда ва можаронинг тезроқ барҳам топиши учун барча ишни қилади.

Бу ҳақда Владимир Путин Давлат Думаси депутатлари билан Россия март ойида аннексия қилиб олган Қримда ўтказган учрашувида баёнот берди.

Россия Президенти Украинадаги вазиятни “қонли хаос” ва “биродаркушлик”, деб атади. Унинг фикрича, вазият кундан кунга мураккаблашиб кетмоқда.

Ғарб давлатлари Украина шарқидаги вазиятни кескинлаштирганликда, сепаратчиларни қўллаб-қувватлаётганликда Россия раҳбариятини айблаб, унга қарши қатор санкциялар жорий этган.

Путиннинг Қримга қилган икки кунлик сафари унинг Украинага қарашли мазкур ярим оролни Россия босиб олганидан бери бу ерга қилган иккинчи сафаридир.

XS
SM
MD
LG