Линклар

Россиянинг гуманитар конвойи Луганск томон кетмоқда


 Европа матбуот агентлиги фотомухбири бу суратни 14 август куни олган.

Европа матбуот агентлиги фотомухбири бу суратни 14 август куни олган.

Россиянинг гуманитар конвойи россияпараст сепаратчилар назорати остида қолаётган Луганск шаҳри томон бормоқда.

ДПА агентлиги Европа матбуот агентлиги фотомухбирига таяниб пайшанба куни хабар қилишича, қарийб 280 юк машинасидан иборат колонна Луганск шаҳри яқинидаги Россияга қарашли Каменск-Шахтинский шаҳридан 100 чақирим шимолда кетаётган эди. Ўтган тунда колонна Воронеж шаҳрида турган эди.

Россиянинг ахборот агентликларида бу ҳақда маълумот йўқ.

Киев Россиянинг гуманитар ёрдамни яхши ният билан жўнатаётганига ишонмаяпти. Украина фикрича, гуманитар конвой Россия ҳарбийларининг бостириб киришига баҳона бўлиши мумкин.

XS
SM
MD
LG