Линклар

Фотоблог: Самарқандда пахта терувчиларга жой ҳозирлиги бошланди


Теримчи-талабаларга емак пишириш учун ҳозирлаб қўйилган ошхона.

Теримчи-талабаларга емак пишириш учун ҳозирлаб қўйилган ошхона.

Самарқанд вилоятининг Омонқўтон қишлоғида шаҳардан борадиган теримчи-талабалар учун аҳоли уйлари, мактаб ва боғчаларда ҳозирланаётган ётоқ жойларидан фоторепортаж.

OzodMikrofonга Самарқанддан боғланган блоггерлардан бири шаҳардаги олий ўқув юртларидан борадиган теримчи-талабалар учун вилоятнинг Омонқўтон қишлоғида ётоқ жойлари ҳозирланаётганини айтиб, мактуб йўллади.

Блоггернинг иддао қилишича, ҳадемай бошланадиган пахта теримида қатнашадиган теримчилар учун аҳоли уйлари, мактаб, боғча ва бошқа давлат ташкилотларига тегишли бинолардан ётоқ жойлари ҳозирланмоқда.

Қуйида ушбу блоггер йўллаган мактуб ўзгаришсиз чоп этилмоқда:

"O`zbekistonda paxta mavsumi yaqinlashib kelmoqda, shu munosabat bilan hukumat turli taraddudlarni xozirdan boshlab yuborgan. Xususan, Maxsus komissiyalar tuzilib va institut ma`muriyati tomonidan, paxta terimida talabarga qulayliklar yaratib berish hamda talabalar uchun turar joylarni tashkil etish
va ularni ko`zdan kechirib kerakli sharoitlarni yaratishni amalga oshirmoqdalar.

Xar yilgiday paxta terimi mavsumida Oliy o`quv yurtlaridan talabarni olib ketishadi. Turar joylar esa asosan (mamuriy binolar) Maktablarni, Bog`chalar, Odamlarni uylari bo`lib. Terimchilar 40kun davomida shu joylarda istiqomat qilishadi.

Qiyudagi fotolar Samarqand Arxitektura va Qurilish instituti talabalari olib ketiladigan Omonqo`ton qishlog`ida joylashadigan terimchilar turar joylari"

******************************************************************************
Муҳтарам муштарий, агар сизни ҳам ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG