Линклар

Россияга қарши санкциялар қўллашга Украина ҳукуматига рухсат берувчи қонунни бугун сўнгги ўқишда Верховная Раданинг 244 депутати қўллаб овоз берди.

Украина ҳукумати тузган қора рўйхатда россиялик 172 киши ва 65 ширкат бор.

Рўйхатга киритилганлар расмий Киевга кўра, сепаратчиликни қўллаб-қувватлаётганлардир. Уларга қарши санкциялар Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши тасдиғидан ўтганидан сўнг кучга киради.

Қонуннинг дастлабки лойиҳасида миллий хавфсизликка таҳдид қилаётган оммавий ахборот воситаларини цензуралашга оид модда ҳам мавжуд эди.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари танқидидан сўнг бу модда лойиҳадан чиқариб юборилган.

XS
SM
MD
LG