Линклар

Верховная Рада собиқ режим мулозимлари ҳокимият йўлларини тўсди


Ukraine -- Opposition politics block a rostrum of the Ukrainian Verkhovnaya Rada, Kyiv, November 6, 2013.

Ukraine -- Opposition politics block a rostrum of the Ukrainian Verkhovnaya Rada, Kyiv, November 6, 2013.

Украина парламенти – Верховная Рада бугун биринчи ўқишда люстрация тўғрисидаги қонунни қабул қилди.

Мазкур қонун учун Раданинг 450 депутатидан 252 нафари овоз берди.

Ҳужжатга илова қилинган тушунтирмада айтилишича, янги қонун ҳокимиятга ишончни тиклаши ҳамда ҳокимият органларини Европа андозаларига мутаносиб равишда қайта тузишга хизмат қилиши керак.

Бугун эрталаб Верховная Рада биноси олдида мингдан ортиқ намойишчи люстрация тўғрисидаги қонунни қабул қилиш талаби билан пикет ўтказди.

Бир қатор партиялар ва ҳаракатлар вакиллари бўлган намойишчилар қўлларида “Мен эркин мамлакатда яшашни истайман, Сенчи?”, “Украина сендан бошланади”, деган хитобномаларни кўриш мумкин эди.

Люстрация собиқ режим билан боғлиқ бўлган шахсларнинг жорий ҳокимият идораларига ишга қабул қилинишини тақиқлашдир.

XS
SM
MD
LG