Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:57

Россия Президенти Қуролли Кучлар ривожига 20 триллион сарфламоқчи


Россия Президенти Владимир Путин бундан икки ой муқаддам Россия босиб олган Қримда Давлат Думаси депутатлари олдида пайшанба, 14 август куни қилган чиқиши чоғида Россия Қуролли Кучларини ривожлантириш дастурини амалга ошириш учун 20 триллион рубль ажаратилажаги тўғрисида баёнот берди.

”Бизга замонавий, ихчам ва самарали Қуролли Кучлар керак. Бу максадни амалга ошириш учун 2020-2021 йилгача мўлжалланган дастур ишлаб чиқилди”, деди Путин.

Унинг айтишича, гап бошқа мамлакатлар тасарруфида бўлмаган ҳужум ва мудофаа системалари устида бормоқда. Путиннинг айтишича, дунё давлатлари бундай системалар тўғрисида ҳали эшитган ҳам эмас.

Айни пайтда Путинга кўра, Москва "милитаризация билан шуғулланаётгани йўқ", амалга оширилаётган ишлар эса, мамлакат “мудофаа саноатини ривожлантиришга ўта жиддий туртки” беради.

Россия Президенти, ўз чиқиши давомида Украинанинг шарқида кечаётган жараёнларга ҳам тўхталиб ўтди. Унинг айтишича, вазият диққат билан кузатилмоқда ва можаронинг тезроқ барҳам топиши учун у барча ишни қилади.

Учрашув чоғида Путин Қримда ҳарбий группировка тузиш ва ривожлантириш дастурини тасдиқлаганини ҳам маълум қилди.

“Мудофаа вазирлиги қуролланиш дастурига қўшимча ва Қримда ҳарбий группировка тузиш ва ривожлантиришга махсус дастурини ишлаб чиққани тўғрисида сизга маълумот бериб қўймоқчиман. Мен бу дастурни тасдиқладим”,- деди Путин.

Россия Президенти Давлат Думаси депутатлари билан учрашуви чоғида Украинадаги вазиятни “қонли хаос” ва “биродаркушлик”, деб атади. Унинг фикрича, вазият кундан кунга мураккаблашиб кетмоқда.

Ғарб давлатлари Украина шарқидаги вазиятни кескинлаштирганликда, сепаратчиларни қўллаб-қувватлаётганликда Россия раҳбариятини айблаб, унга қарши қатор санкциялар жорий этган.

Путиннинг Қримга қилган икки кунлик сафари унинг Украинага қарашли мазкур ярим оролни Россия босиб олганидан бери бу ерга қилган иккинчи сафаридир.

XS
SM
MD
LG