Линклар

Қирғизистонлик ўзбеклар лидери Қ. Ботировнинг мулкини икки идора талашмоқда


Қодиржон Ботиров

Қодиржон Ботиров

Жалолобод шаҳридаги Қодиржон Ботировга тегишли 3 қаватли иморат 2012 йили ҳукумат қарори билан Жанубий Қирғизистон юрак, қон-томир касалликлари илмий тадқиқот маркази ҳамда вилоят суд департаментига ўтказиб берилган эди.

Бинони икки идора ўртасида тақсимлаш можарога сабаб бўлаётгани тўғрисида юқорида тилга олинган тадқиқот маркази директори Калдарбек Абдраманов Озодлик радиоси қирғиз хизматига билдирган.

Тиббиёт ходимлари ва суд департаменти ўзаро талашаётган ва айтилишича, тўла битмаган бино 2010 йил, июнь воқеаларидан сўнг мамлакатни тарк этган, ҳозирда халқаро қидирувда эканлиги айтиладиган, Республика ўзбек миллий маркази вице-президенти Қодиржон Ботировнинг мулки эди.

Ботировнинг Қирғизистондаги мулклари 2012 йилнинг июнида Сузоқ туман суди қарори билан ҳибсга олинган ва суд департаменти назоратида турган.

Жорий йил 17 июлида Қирғизистон ҳукумати Ботировга тегишли 28 та объектни давлат тасарруфига ўтказган, деб хабар қилди Озодлик радиоси қирғиз хизмати.

XS
SM
MD
LG