Линклар

logo-print

Россиянинг зирҳли машиналари гуманитар юклар карвонига қўшилди


Россиянинг Украинага мўлжалланган гуманитар юкларини олиб кетаётган юк машиналари карвони яқинида Россиянинг ўнлаб зирҳли машиналари тўплангани хабар қилинди.

Россия 250та юк машинаси Шарқий Украина аҳолисига ичимлик суви, озиқ-овқат ва бошқа зарурий ёрдам юкларини олиб кетаётганини маълум қилган.

Украина ва Ғарб расмийлари Россия гуманитар юклар бахонасида Украинага ҳарбий интервенция бошлаши мумкинлигидан хавотир билдирган.

Кремл расмийлари бу иддаони рад қилган.

Украина Чегара хизмати матбуот котибига таяниб Рейтерс ахборот агентлигининг билдиришича, кўп сонли украиналик чегарачилар Россия ҳудудига ўтиб гуманитар юкларни текшириш ишларини бошлаган.

Россиянинг гуманитар юкларини олиб кетаётган юк машиналари карвони 14 август куни Украина чегарасидан тахминан 20 километр нарида жойлашган Россиянинг Каменск-Шахтинский шаҳри яқинида тўхтаган.

XS
SM
MD
LG