Линклар

“Международные авиалинии Украины” авиаширкати 14 августдан бошлаб Киев-Тошкент ўртасидаги парвозларни қайта йўлга қўйди.

Украина авиаширкатининг матбуот хизматига кўра, “Boeing 737” русумидаги самолётлар Киевдан Тошкентга ҳафтада икки марта, пайшанба ва шанба кунлари учади.

Ўзекистондан Украина пойтахтига парвозлар жума ва душанба кунлари амалга оширилади.

Киевдан Тошкентга бориш ва келиш чиптасининг нархи ҳамма ҳаражатлар билан бирга 7480 гривна, яъни, 465 еврони ташкил қилади.

2014 йил 1 апрелида томонлар келиша олмагани сабабли Тошкентдан Киевга рейслар тўхтатилган эди.

15 июлдан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” самолётлари Киевга яна уча бошлади.

XS
SM
MD
LG