Линклар

logo-print

Покистон ҳукуматига қарши норозилик юриши қатнашчилари ҳужумга учради


Покистон мухолифати лидерларидан бири Имрон Хон ҳукуматга қарши Исломобод шаҳри томон уюштирилган норозилик юришига етакчилик қилаётган пайтда ҳужумга учради.

Имрон Хоннинг матбуот котиби айтганига асосланиб Рейтерс агентлигининг билдиришича, оламон юриш қатнашчиларини тошбўрон қилгани оқибатида мухолифат лидери жароҳат олмаган.

Телевидение орқали намойиш қилинган лавҳада ҳужумчилар Имрон Хоннинг партиясига тегишли шиорлар ёзилган плакатларни йиртиб ташлагани ва намойишчилар билан муштлашаётгани акс этган.

Имрон Хон ва Муҳаммад Тоҳир ул-Қадрий Лаҳор шаҳридан Исломобод томон норозилик юришига етакчилик қилмоқда.

Мухолифат тарафдорлари 15 август куни кечқурун Исломободга етиб келиши ва Бош вазир Навоз Шариф истеъфога чиқмагунча пойтахтда қолишни режалаган.

Норозилик акцияси сабабли Исломободда хавфсизлик чоралари кучайтирилиб, шаҳарга минглаб қўшимча хавфсизлик ходимлари жойлаштирилган.

XS
SM
MD
LG