Линклар

АҚШ учқичлари Ироқ шимолида жанггариларига ҳаводан зарбалар берди


Курдларнинг пешмерга кучлари Эрбил шаҳридан ғарб томонда жангариларга қарата тўплардан ўт очаётган пайт.

Курдларнинг пешмерга кучлари Эрбил шаҳридан ғарб томонда жангариларга қарата тўплардан ўт очаётган пайт.

АҚШ ҳарбий учқичлари ва дронлари Шимолий Ироқдаги “Исломий давлат” жанггариларига ҳаводан зарбалар берди.

АҚШ ҳарбийларига кўра, ҳужум натижасида Ироқнинг Курдистон мухториятини мудофаа қилаётган пешмерга кучларига ҳужум қилаётган жанггариларга тегишли бир неча машина йўқ қилинган.

Ундан олдин АҚШ Президенти Барак Обама ҳаво ҳужумлари натижасида кўзлаган мақсадга эришгани, яъни, Эрбил шаҳридаги АҚШ ҳарбийлари ҳимоя қилингани ва Синжар тоғларига қочиб борган язидий диний гуруҳининг минглаб аъзоси қуршовдан озод бўлганини билдирган эди.

Айни пайтда, Ироқ ғарбидаги Анбар вилояти ҳокими Аҳмад Ҳалаф ал-Дулаймий Рейтерс агентлигига “Исломий давлат” жанггариларига қарши курашда Ироқ хавфсизлик кучларига ёрдам беришни сўраб Америка ҳарбийларига мурожаат қилганини айтди.

XS
SM
MD
LG