Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:17

МХХ ва учта вазирлик махсус кучлари аксилтеррор машқлари ўтказди


Ўзбекистон махсус кучлари яқинда Тошкент вилоятидаги Олмалиқ тоғ-металлургия комбинатида аксилтеррор машқлари ўтказди.

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ)га таяниб маҳаллий ахборот агентликларининг билдиришича, машқларда МХХ вакилларидан ташқари Ички Ишлар, Фавқулодда вазиятлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари вакиллари иштирок этган.

Машқ қатнашчилари аввалдан ишлаб чиқилган режа асосида ҳаракат қилган, яъни, “Қалқон” ва “Бургут” номли махсус кучлар комбинатни эгаллаб олган “террорчиларни” зарарсизлантириб, гаровга олинган комбинат ишчиларини озод қилиш вазифасини муваффақиятли бажарган.

Шунингдек, махсус хизматлар чегарада ҳам машқлар ўтказиб, давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтган “террорчи” деб фараз қилинган шахсларни йўқ қилган.

XS
SM
MD
LG