Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:44

OzodNazar: “Тошкент кўчаларини мелиса босди”


Абдураҳмон Ташанов
Абдураҳмон Ташанов

Жиззах вилояти ИИВ ходимларидан 50 нафари тушган автобус 12 август куни аварияга учраб, 2 милиционер жароҳат олгани тўғрисида Озодлик хабар қилган эди. Воқеани ўрганар экан, Озодлик мухбири жиззахлик милиция ходимлари Зомин туманида уйма-уй юриб фуқароларнинг пропискасини текширганини аниқлади.

Маълум бўлишича, ёз иссиғида Зомин туманидаги оромгоҳларда дам олаëтган меҳмонлардан ҳам қандай асосда, нима сабаб билан келгани суриштирилган ва бу тадбирларнинг барчаси Ўзбекистон мустақиллиги байрами арафасидаги аксилтеррор тозалаш амалиётларидир.

Мустақил журналист Абдураҳмон Ташановнинг айтишича, байрамолди хавфсизлик чоралари пойтахтда ҳам, ҳар йилгидан фарқли ўлароқ, фавқулодда кучайтирилган.

“Тошкент кўчаларини мелиса босди, кўчалардаги асосий ранг - милиционер кийими ранги”, деди Абдураҳмон.

Тошкент вилояти Зангиота туманидаги Чинни бозорда рўй берган ёнғиндан зарар кўрган тужжорлар ёниб кетган мулки учун товон пули ола оладими?

Россияга қатнаётган миллионлаб ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари транспортга тўлайдиган йўлкира кимни бойитаяпти?

Шу масалалар устида ҳам сўз бўлди Абдураҳмон Ташановнинг OzodNazarида:

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:12:29 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG