Линклар

logo-print

Украина расмийлари Россия жўнатган 280та юк машинасидаги гуманитар ёрдамни текширишга киришди.

Украина Чегара хизмати мамлакат чегарачилари Россия жўнатган гуманитар юкларни 15 август куни текшира бошлаганини билдирди.

Россия гуманитар ёрдам Украина шарқидаги қуролли тўқнашувлардан азият чеккан муҳтож аҳолига жўнатилганини иддао қилмоқда.

Бироқ Киев ва Ғарб давлатлари гуманитар ёрдам баҳона Россия Украинага бостириб кириши мумкинлигидан хавотир билдирган.

Кремл расмийлари эса бу иддаони рад қилган.

Россиянинг Украина шарқидаги аҳолига жўнатган гуманитар юклари ортилган машиналар карвонига 15 август куни Россиянинг ўнлаб зирҳли машиналари келиб қўшилгани хабар қилинди.

Россиянинг гуманитар юкларини олиб кетаётган юк машиналари карвони 14 август куни Украина чегарасидан тахминан 20 километр нарида жойлашган Россиянинг Каменск-Шахтинский шаҳри яқинида тўхтаган эди.

XS
SM
MD
LG