Линклар

Россия ва Финляндия раҳбарлари Украина бўҳронига чек қўйишни ваъда қилди


Россия Президенти В.Путин (ў) ва Финляндия Президенти С.Ниинисто.

Россия Президенти В.Путин (ў) ва Финляндия Президенти С.Ниинисто.

Россия Президенти Владимир Путин Финляндия Президенти Саули Ниинисто билан Украинадаги можарони тўхтатиш учун “ўз салоҳиятлари доирасида бор имкониятни ишга солиш”га келишиб олди.

Украина ҳукумати кучлари мамлакат шарқидаги Россия тарафдори бўлган айирмачиларга қарши ҳарбий амалиётлар олиб бораётгани масаласи Россия ва Финляндия президентлари ўртасида 15 август куни Сочида бўлиб ўтган музокара кун тартибида асосий мавзу бўлди.

Ниинисто Россиянинг Украинага жўнатган гуманитар ёрдами Украина ҳукумати ва айирмачилар ўртасида ўт очишни тўхтатиш келишувига асос бўлишини айтди.

Ниинистонинг матбуот хизмати Финляндия президенти Украиналик ҳамкасби Петро Порошенко билан музокара олиб бориш учун Сочидан кейин 16 августда Киевга сафар қилишини билдирди.

XS
SM
MD
LG