Линклар

Украина президенти Россиянинг зирҳли машиналари яксон қилинганини айтди


Украина Президенти Петро Порошенко.

Украина Президенти Петро Порошенко.

Украина Президенти Петро Порошенко Украина кучлари чегарани кесиб ўтган Россиянинг бир нечта зирҳли машинасини яксон қилганини айтди.

Украина президентининг матбуот хизматига кўра, Порошенко Британия Бош вазири Дэвид Камерон билан телефон сўзлашуви чоғида Украина артиллерияси ҳарбий машиналарнинг бир қисмини яксон қилганини айтган.

14 август куни Британияда чиқадиган иккита газетанинг мухбирлари Россиянинг 23та бронетранспортёри чегарани кесиб Украина ҳудудига ўтганини хабар қилган.

Ундан олдин зирҳли машиналар Россия Украинага жўнатган гуманитар ёрдамни олиб кетаётган юк машиналари карвонига қўшилган эди.

Украина ҳарбийлари матбуот котибига кўра, Россиянинг зирҳли машиналари чегарани кесиб ўтган заҳоти уларни Украина кучлари кузатган.

XS
SM
MD
LG