Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:00

Донецк бомбардимони, Исломий давлатдан қочаётган язидийлар


Жорий ҳафтада Украина ва Ироқдаги воқеалар жаҳон матбуотининг энг асосий диққат марказида бўлди. Юқоридаги сурат Украинанинг Донецк шаҳрида россияпараст айирмачилар украин кучлари шаҳарни бомбардимон қилаётган пайтда тасвирга олинган, 14 август (Reuters / Сергей Карпухин).

Украина ҳарбийлари Донецкни бомбардимон қилаётган пайтда маҳаллий туғруқхонадаги бомбапаноҳда жон сақлаётган одамлар, 11 август (AFP/Dimitar Dilkoff) .

Донецкнинг Иловайск шаҳрида россияпарастлар билан ўтган жанглардан сўнг украин ҳарбийлари лаегридаги манзара (EPA / Роман Филипей).

Франциялик Рено Лавилинио Цюрих стадионида 14 август куни енгил атлетика бўйича Европа чемпионати мусобақаларида (AFP / Франк Файф).

Хитойнинг Чжецян вилоятидаги Цяньтан дарёси суви ўзанидан тошиб чиқаётган пайтда одамлар қочишга мажбур бўлди (Reuters).

Скопье яқинидаги фермада 13 август куни метероит учаётгани кузатилди (Reuters / Огнен Теофиловский)

Минск, 12 август. Одамлар кучли жала ўтиб кетишини кутмоқдалар (AFP/Сергей Гапон)

Афғонистонлик болалар Ҳиротда футбол бўйича ўртоқлик учрашуви ўтказмоқда (AFP/Ориф Каримий).

Ироқнинг Курдистон мухтор вилоятига Ироқ ва Шом исломий давлати жанггарилари таъқибидан қочиб келган язидийларнинг фарзандлари (AFP / Ахмад ал Рубоий).

Косово, 11 август, сувда сузиш мусобақаларида 22 метрлик баландликдан сакраётган спортчи (AFP / Арменд Нимани)

Ироқ ва Шом исломий давлати жанггарилари таъқибидан қочиб, Сурия чегараси томон қочаётган ироқлик язидийлар (Reuters / Роди Саид).

Ироқнинг Курд мухториятидаги Дахук шаҳридан бошпана топган қочқин язидийлар (AFP / Аҳмад ал Рубоий)

XS
SM
MD
LG