Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:28

АҚШ Ироқ шимолида исломий жанггариларга қарши ҳаводан зарбалар берди


АҚШнинг учувчисиз бошқариладиган учоқлари шанба куни Ироқ шимолида "Исломий давлат" жанггарилари позицияларига қарши янги ҳаво зарбаларини амлага оширди.

Ироқ шимолидаги Синжар шаҳри яқинида исломий гуруҳларга тегишли иккита зирҳли машина яксон этилган.

Ҳаво зарбалари “Исломий давлат” жанггариларнинг Кавжу шаҳрида тинч аҳолига қарши ҳужумлари ортидан амалга оширилган.

Бундан аввал “Исломий давлат” жанггарилари мамлакат шимолидаги қишлоқларнинг бирида Ислом динини қабул қилишдан бош тортган саксонга яқин яздий жамоаси вакилларини ҳайвонларча ўлдиргани ҳақда хабар қилинганди.

"Исломий давлат" жанггариларининг Ироқдаги сунний мусулмон бўлмаган жамоа вакилларига қарши шафқатсизлиги халқаро ҳамжамиятни ларзага солмоқда.

XS
SM
MD
LG