Линклар

Ҳокимият аёллар четга чиқиш учун изн олишга мажбурланаётганини рад этди


Тошкент шаҳарининг бир қанча туман ҳокимиятлари 35 ёшгача бўлган ўзбек аёллари Ўзбекистондан маҳаллий ҳокимиятлар рухсатномаси билангина хорижга чиқа олишлари ҳақидаги хабарни рад этиб чиқишди.

Аввалроқ, Интернетдаги нашрларда Ўзбекистонда икки йилга чиқиш визасини олиш учун туман ва шаҳар ҳокимиятлари руҳсатномаси зарур бўлиши ва бу амал август ойи бошидан кучга киргани ҳақда хабарлар пайдо бўлган эди.

Тошкентнинг Олмазор, Юнусобод ва Ҳамза тумани ҳокимияти расмийлар Podrobno.uz сайтига бунақа тартиб ҳақида эшитмаганликларини айтишган. Айни пайтда бу мавзу ижтимоий тармоқларда кенг муҳкама этилмоқда.

Ўзбек аёллари чет элга чиқиб, фоҳишалик билан шуғулланиши олдини олиш учун улардан ҳокимиятларнинг руҳсатномаси талаб этилаётгани айтилмоқда.

Озодлик манбалари бу чеклов сабабларини Ўзбекистон шаҳар ва туманларидан хорижга чиққан меҳнат муҳожирларини ортга қайтаришга қаратилган тарғибот ва ташвиқот ишлари билан ҳам боғлашмоқда.

XS
SM
MD
LG