Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:15

Россиянинг озиқ-овқат санкцияси қримликларни қийин аҳволга солиб қўйган


Россия аннексия қилган Қрим расмийлари Москва ҳукуматига мурожаат этиб, Украина озиқ-овқат махсулотлари импортига жорий этилган тақиқни ярим орол аҳолиси учун истисно тариқасида бекор қилишни сўраган.

Қрим Қишлоқ хўжалик вазири Николай Полюшкин 15 август куни Қримга ташриф буюрган Россия ҳукумати аъзоларига бу борадаги аризани топширган.

Жаноб, Полюшкинга кўра, Қрим Украинага “сиом эгизаклари” каби боғланган, қримликлар, айниқса, Украинада етиштирилган сут ва гўшт махсулотлари, картошка, дон ва памидорга мухтождир.

Ҳозирда Қрим раҳбарияти бу борадаги Москаванинг жавобини кутмоқда.

Шу ой бошида Россия ҳукумати Европа Иттифоқи, АҚШ, Канада, Норвегия ва Австралия озоқ-овқат махсулотлари импортини чекловчи санкциларни жорий этган эди.

XS
SM
MD
LG