Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:41

Украина шарқидаги Ждановка шаҳри россияпараст ишғолчилардан озод этилди


Украина армияси Донецк вилоятининг Ждановка шаҳрини россияпараст ишғолчилардан озод этган.

Бу ҳақда Украина президенти Петро Порошенко шанба куни маълум қилди.

"Донецкдаги Ждановка шаҳрини Украина армияси босқинчилардан қаҳрамонона озод қилди. Украинага шарафлар!" - деди Порошенко.

Айни пайтда россияпараст айирмачилар Интерфакс агентлигига Украина шарқидаги Ждановка ва Углегорск шаҳарлари атрофида жанглар давом этаётганини айтишган.

Жангларда кўрилган талафотлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Ждановка шаҳрини россияпараст айирмачилар март ойидан буён назорат қилишаётганди.

XS
SM
MD
LG