Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:31

Украина, Россия, Германия ва Франция ТИ вазирлари Украина бўҳронини муҳокама қилади


Украинадаги кескин вазиятни юмшатиш мақсадида Украина, Россия, Германия ва Франция Ташқи ишлар (ТИ) вазирлари 17 август куни Берлинда учрашади.

Германия ТИ вазири Франк-Уолтер Штанмайер музокаралар Украина ҳукумати кучлари билан Россия тарафдори бўлган айирмачилар ўртасида Украина шарқида давом этаётган уруш ҳаракатларига чек қўйиши ва минтақа аҳолисига “зудлик билан зарурий ёрдам етказиш”га имконият яратишига умид билдирди.

Шанба куни Россия ва Украина Россия жўнатган гуманитар ёрдамнинг Украина ҳудудига киритилишига рухсат бериш борасида келишувга эришиш арафасида экани хабар қилинди.

Шунга қарамай, гуманитар юкларни кузатиб борадиган Халқаро Қизил Хоч ташкилоти вакилларининг хавфсизлигини ҳеч ким кафолатламаган.

XS
SM
MD
LG