Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:37

АҚШ элчиси Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмийлари билан учрашди


Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида АҚШнинг фавқулодда ва мухтор элчиси Жорж Крол қабул қилинди.

Вазирлик матбуот хизматига кўра, 15 август кунги учрашувда икки томонлама ҳамкорликка оид долзарб масалалар муҳокама этилган.

Суҳбат давомида томонлар халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан ҳам фикр алмашган.

Жорж Крол 2011 йилдан бери АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимида ишлаб келмоқда.

Жорий йил май ойида АҚШ Президенти Барак Обама жаноб Кролни Қўшма Штатларнинг Қозоғистондаги элчиси лавозимига тайинлаган.

Жорж Кролнинг янги лавозимга тайинланиши АҚШ Сенати тарафидан мақулланиши керак.

Вашингтон ҳозирча Тошкентга янги элчи тайинлагани йўқ.

XS
SM
MD
LG