Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:07

АЭХА Бош котиби Теҳронда Эрон раҳбарлари билан музокара олиб борди


Атом энергияси халқаро агентлиги Бош котиби Ю.Амано.
Атом энергияси халқаро агентлиги Бош котиби Ю.Амано.

БМТнинг Атом энергияси халқаро агентлиги (АЭХА) Бош котиби Юкиа Амано якшанба куни Теҳроннинг баҳсли ядровий дастури борасида Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний билан музокара олиб борди.

16 август куни Эронга борган Юкиа Амаоно Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф ва Эроннинг Атом энергияси агентлиги раҳбари Али Акбар Солиҳий билан ҳам учрашди.

Эрон ва дунёнинг олти қудратли давлати ноябрь ойига қадар Теҳроннинг ядровий дастурини чеклаш эвазига Эронга қарши жорий қилинган санкцияларни бекор қилиш борасида узоқ муддатли келишув имзолаши режаланган.

Томонлар ўтган йил ноябр ойида шу масалада муваққат келишувга эришган эди.

XS
SM
MD
LG