Линклар

Афғонистондаги автоҳалокатда ўнлаб одам нобуд бўлди


Афғонистондда юк машинаси ҳалокатга учрагани оқибатида 33 одам нобуд бўлди, 13 нафари жароҳат олди.

Расмийларга кўра, автоҳалокат 16 август куни мамлакат шимоли-ғарбидаги Бодғис вилоятининг Об Камари туманида содир бўлган.

Вилоят маъмурияти матбуот котиби Мирвоис Мирзаквал Ассосиэйтед Пресс агентлигига бортида одамлар ва уй ҳайвонлари бўлган юк машинаси тоғли ҳудудда кетаётган пайтда ағдарилиб кетганини айтди.

Мирзаквал нобуд бўлганлар орасида аёллар ва болалар бўлганини қўшимча қилди.

Афғонистонда автомобил йўллари ёмонлиги ва ҳайдовчилар йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилмаслиги сабабли мамлакатда фожиали ҳалокатлар тез-тез рўй беради.

XS
SM
MD
LG