Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 01:05

Украина шарқида айирмачилар ҳукумат армияси учқичини уриб туширди


Украина шарқида Россия тарафдори бўлган айирмачилар ҳукумат армияси учқичини уриб туширди.

Украина ҳарбийлари МИГ-29 русумидаги учқич 17 август куни Луганск вилоятида айирмачиларга ҳужум бошлаганидан кейин уриб туширилганини билдирди.

Расмийларга кўра, парашютда сакрашга улгурган учувчини Украина ҳарбийлари қутқарган.

Украина ҳарбийлари воқеа ҳақида бошқа маълумот тарқатмади.

Айни пайтда Украина шарқидаги уруш ҳаракатларидан азият чеккан аҳолига Россия жўнатган 280та юк машинасига ортилган гуманитар ёрдам Украина ҳудудига кириш учун Киев томонидан рухсат берилишини кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG